2 290
Австралиялик журналистдан ранжиган хонанда Адель миллион долларлик интервьюдан кетиб қолди
Фото: «Lisa»
Британиялик хонанда Аделнинг олти йиллик танаффусдан кейин тақдим қилган «30» альбоми мухлислар қувончига сабаб бўлди. Ушбу альбомдан ўрин олган қўшиқлар у учун алоҳида аҳамиятга эга — улар орқали Адель ажралиши билан боғлиқ кечинмаларини етказишга, ўғлига ота-онаси бошқа бирга эмаслигини англатишга уринган.
Weekend Sunrise кўрсатувининг бошловчиси Мэтт Дорнан Адель билан суҳбатлашиш учун атайлаб Лондонга учиб келди. Журналисти Аделдан интервью олиши учун Австралиянинг Channel 7 канали раҳбарияти миллион долларга яқин маблағ тўлаган. Аммо суҳбат ҳеч қаерда эълон қилинмаган.
Ярим соат давом этган интервью давомида қўшиқчи қаршисидаги журналист унинг янги альбомини эшитмаганидан хабар топган. Дарғазаб бўлган хонанда студияни тарк этишга қарор қилган. Оқибатда Channel 7 журналистни икки ҳафтага ишдан четлаштирган. Адель билан ҳамкорлик қиладиган Sony лейбли эса каналга интервьюни эфирга узатишни тақиқлаган, деб ёзади Daily Mail.
Маълумот учун, Адель ажрашганидан кейин танимайдиган даражада ўзгарган. 45 кило вазн ташлаган хонанда спиртли ичимликлардан воз кечиб, янги ҳаёт бошлаган. Қандай қилиб бу натижага эришгани ҳақида у Опра Уинфрига берган интервьюсида сўзлаб берган. Аввалроқ Аделнинг интервьюсини «Оскар»дан кўпроқ — 9,9 миллион одам томоша қилгани ҳақида хабар берилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи