7 879
Дилноза Кубаева: шахсий ҳаёти, «Телба»да ёлғон ишлатгани, семиргани ва Шаҳзода билан муносабати ҳақида
Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева Instagram’да саҳифа очиб, мухлислари билан жонли эфирда мулоқот ўтказди. Актриса ижтимоий тармоқда расмий саҳифа очишига унинг номидан аккаунт юритиб, одамлардан пул ундираётган фирибгарлар сабаб бўлганини айтиб ўтди. Шунингдек, у мухлисларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам жавоб берди. Қуйида энг қизиқарли саволлар ва уларга берилган жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
— Хонанда Шаҳзода билан муносабатингиз қандай?
— Зилола опам (Шаҳзода)ни жуда яхши кўраман. Чиройли ҳурматда, салом-аликдамиз. Муносабатларимиз жуда ҳам гўзал. Асосийси, қалбимиздаги бир-биримизга бўлган ҳурмат гўзал. Мен ҳаммани ҳурмат қилишга, тушунишга ҳаракат қиламан. Чунки унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўраман. «Мен ҳақимда кимдир ёмон ўйласа, ёмон гапирса, қанақа аҳволга тушардим?», деган саволга жавоб қидириб кўраман.
— Нима учун кўпинча Рихситилла Абдуллаев билан партнёр бўласиз?
— Рихситилла акам профессионал актёр, дид-фаросатли ижодкор. Жудаям маданиятли, олижаноб. Ўз ишининг устаси. Бир-биримизга доим ёрдам берамиз. Ҳеч қачон «Сен мана шу сўзни айтмадинг-ку, бу ерда мана бунақа дейишинг керак эди», демайдилар. Тушуниб, қўллаб-қувватлайдилар. Тадбирларда, хизматларда ҳам ҳамиша аёл шерикларини тушуниб, эҳтиёт қилиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиладилар. Рихситилла акам мен учун акамдан катта акам, ҳам устозим. Умрлари узоқ бўлсин. Оилавий ўртоқмиз.
Фото: Instagram
— Шаддод Дилноза Кубаева қани?
— Энди шаддод ролларни кутмасам ҳам бўлади, чунки ёшимиз ҳам, Худога шукур, секин ўтяпти.
— Кийиниш услубингизда нималарга эътибор берасиз?
— Мен уйдан чиқиб кетаётганимда ўғлим «Нима кийяпсиз? Қанақа кийяпсиз?», деб мени назорат қиладиган бўлган. Ўзи очиқ-сочиқ нарса кийишдан қочаман, шим кийсам ҳам, узун нарсалар билан кияман. Лекин ўғлим мени текширади. «Дресс назорат»дан ўтказади.
Актриса ўғли билан
Фото: Instagram
— «Барон» фильми қачон экранларга чиқади?
— «Барон»ни ўзим ҳам роса кутяпман. Бир ой олдин бориб, у қадар кўп бўлмаган эпизодларимга рус ва ўзбек тилларида овоз бериб келдим. Турк актёри Каан Урганжиўғлига Алишер Узоқов овоз бераётган экан. Фарҳод Маҳмудов ҳам, албатта, ролларини маҳорат билан ижро этганлар. Рустам акам Саъдиев жуда катта тайёргарлик билан бу ишларни олиб боряптилар. Худо хоҳласа, бирга кўрамиз.
— Жуда ҳам чиройли бўлиб кетибсиз, бунинг сири нимада?
— Олдинги интервьюларимда жуда ҳам семириб кетган пайтларим бор эди. Бунинг сабаби — тушкун кайфият, уйга қамалиб ўтириб қолиш. Карантин бўлди, спорт залларига бора олмадик. Шуни сабаб қилиб айта оламан. Кейин дакки эшитганимдан сўнг залга бориб, фитнес билан шуғулландим. Мураббийим Олгага миннатдорчилик билдираман. Кўп ҳаракат, сув ичиш ҳамда овқат меъёрини ушлаш орқали анча вазн ташладим.
Фото: Instagram
— Шахсий ҳаётингиз ҳақида гапиринг?
— Шахсий ҳаётимда ўғлим бор, 13 ёшга тўлади. Ҳали турмуш қурмадим, ҳар хил ёлғон маълумотларга ишонманглар. Аввал жуда хафа бўлардим. Ҳозир эса деярли ўрганиб қолдим.
— Илк ўйнаган ролингиз?
— Театрдаги илк ролим «Андишали келинчак»даги Олмахон образи. Кинода эса «Тақдир чархпалаги» фильмида дебют қилганман. Кейинроқ «Келгинди куёв» ва «Келгинди келин» фильмларида суратга тушганман.
— Улуғбек Қодиров билан яна бир фильмда суратга тушасизми?
— Улуғбек Қодиров Америка Қўшма Штатларида ишлаяптилар ҳозир.
Актрисанинг «Телба» фильмидаги образи
Фото: Instagram
— «Телба» фильмидаги охирги саҳна қандай суратга олинган?
— «Телба»нинг охирги саҳнасини суратга олишда кичкинагина ёлғон ишлатганмиз. Лекин бу билинмаган, ўйлаганимиздек чиққан. Фильмнинг ушбу саҳнаси ҳақида гапиришни истамайман. Чунки бу ҳақда жуда кўп танқидий фикрларни эшитганман. Яъни бу фильм орқали ёшларни нотўғри йўлга бошлаб қўйганмиз, деган фикрдаман ўзим ҳам. Шунинг учун бу ҳақда гапиргим келмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди