21:02 / 16.11.2017
12 496

Тошкент бозорларида энг юқори чекланган нархлар белгиланди (фото)

Тошкент бозорларида энг юқори чекланган нархлар белгиланди (фото)
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокими ва масъул қўмиталар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари билан Тошкент деҳқон бозорларида ва савдо ярмаркалари расталарида сотиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун энг юқори чекланган нархлар ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент бозорларида 1-30 ноябрь кунлари учун маҳсулотларнинг алоҳида турларига энг юқори чекланган нархлар белгиланди. Рўйхатдан картошка, пиёз, сабзи, гуруч, гўшт, балиқ, товуқ гўшти ва тухум каби маҳсулотлар жой олган.

Мол гўшти учун нарх 1 кг. учун 33 минг сўмдан ошмаслиги керак (4 доллар). Қўй гўшти нархи – 34 мингдан ошмаслиги лозим (4,21 доллар). 1 кг. картошка – 3 минг сўм ($0,37), пиёз – 3 минг сўм ($0,24), сабзи - 1,5 минг сўм ($0,2), гуруч турига қараб 3600 дан 6500 сўмгача ($0,44–0,80), товуқ гўшти – 18 минг сўм ($2,2), балиқ – 15 минг сўмгача ($1,8) ва тухум – бир донаси учун 500 сўм.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент бозорларида энг юқори чекланган нархлар белгиланди (фото)