23:31 / 23.11.2017
14 281

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 6-сонли бўлинмани “очиб берди”

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 6-сонли бўлинмани “очиб берди”
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг қасамёд қилиш, уларга хизмат уйлари калитларини ва шахсий автомашиналарини тантанали топшириш маросими ўтказилди.


Тадбирда вилоят ҳудудида хизмат олиб бораётган 615 нафар профилактика инспекторларининг 160 таси тантанали қасамёд қилиб, уларга хизмат уйларининг калитлари ва шахсий автомашиналари топширилди.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими 6-сонли ички ишлар бўлинмасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу бўлинманинг тантанали очилиш масросимида Тошкент вилояти ҳокими Ибрагимов Ғуломжон Иномович, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Бобожонов Пўлат Раззақович, Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг ўринбосари Ортиқова Светлана Боймирзаевна сўз олиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида янги иш услубларидан фойдаланиш ҳамда аҳоли ва жамоатчилик билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш кераклиги борасида сўзладилар.

Таъкилаб ўтиш керакки, ички ишлар тизимида жиноятчилик содир этилиши мумкин бўлган ҳудудларда маҳалла посбони, “Ёшлар Иттифоқи”, уй боши, кўча бошилари, корхона ва ташкилот вакилларидан иборат кўнгилли гуруҳларнинг патруллик йўналишлари ташкил этилмоқда.

Албатта, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторларининг кеча-кундуз осудаликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги хизматлари ҳар қанча эътирофга арзийди. Президент томонидан уларнинг фаолияти учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 6-сонли бўлинмани “очиб берди”