00:06 / 07.02.2018
5 624

Бир гуруҳ аёллар томонидан талончилик содир этилди

Бир гуруҳ аёллар томонидан талончилик содир этилди
Шайхонтоҳур туманида жорий йилнинг 1 февраль куни соат 16:00 да якка тадбиркор аёл З.Д.У жиноий шериклари билан биргаликда жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тaрож қилган.

Таҳририятимизга хабар беришларича, жиноий гуруҳдагилар тумандаги бир уйга эшик очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда киришган. Ушбу уйнинг ётоқхонасида бўлган якка тадбиркор С.Л.П.га тегишли 2 500 000 сўмлик «DELL» русумли ноутбукини, 500 000 сўмлик кўрпа, шунингдек, фуқаро С.Х.Х.га тегишли 70 000 сўмлик аёллар сумкаси, ичидаги Ўзбекистон Миллий банки ва Капиталбанк номига расмийлаштирилган 2 дона пластик карточка, 625 000 сум нақд пуллар, 400 000 сўмлик аёллар атири, 70 000 сўмлик аёллар қўлқопи ва умумий нархи 200 000 сўмлик турли бўяниш нарсаларини яширин равишда ўғирлаган ва жабрланувчиларга жами 4 365 000 сўмлик моддий зарар етказган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир гуруҳ аёллар томонидан талончилик содир этилди