Интер Куртис Жонс трансфери бўйича музокараларни фаоллаштирди

Интер клуби Ливерпул ярим ҳимоячиси Куртис Жонсни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш учун музокараларни фаоллаштирди. Бош мураббий Кристиан Киву англиялик футболчини асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган ва клуб унинг трансфери устида саккиз ойдан бери ишламоқда. Жонс Ливерпул билан шартномасини узайтирмаслигини билдирган ҳамда фаолиятини Италия А сериясида давом эттиришни истамоқда.
Италиянинг Интер клуби Ливерпул ярим ҳимоячиси Куртис Жонсни ўз сафига қўшиб олиш учун фаол ҳаракатларни бошлади. Жамоа бош мураббий Кристиан Киву англиялик футболчини ёзги трансфер ойнасидаги асосий устувор мақсад сифатида белгилаган бўлиб, томонлар ўртасидаги музокаралар сўнгги ойларда жадал тус олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Goal.com нашри тарқатган маълумотларга кўра, миланликлар клуби ушбу трансфер устида саккиз ойдан бери ишламоқда. Бош мураббий Кристиан Киву Жонснинг тактик имкониятлари, тезлиги ва техникасини юқори баҳолаб, уни ўз ўйин услубига мукаммал мос тушишига иишонмоқда.
Трансфер атрофидаги вазият ва шартнома масалалари
Футболчининг Ливерпул билан амалдаги шартномасини узайтиришни рад этгани Интер учун қўл келди. Куртис Жонс инглиз клуби раҳбариятига янги битим имзоламаслигини очиқ маълум қилган ва фаолиятини Италия А сериясида давом этишни истамоқда.Яқинда ярим ҳимоячининг Монакога қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмагани трансфер миш-мишларини янада кучайтирди. Расман унинг сон қисмида кичик жароҳат борлиги айтилган бўлса-да, бу ҳолат мухлислар ва мутахассисларда шубҳа уйғотди.
Молия ва келажакдаги режалар
Куртис Жонснинг бошқа жамоалардан тушган таклифларни рад этиб, айниқса Италияга интилаётгани унинг ниятлари жиддийлигидан далолат беради. Бироқ, клублар ўртасидаги трансфер нархи борасида маълум бир тафовут сақланиб қолмоқда.Интер раҳбарияти Ливерпул талаб қилаётган йирик маблағни ҳозирча тўлиқ қоплашга шошилмаяпти. Шунингдек, миланликлар ярим ҳимоя чизиғи футболчилар билан тўлиб кетгани ҳам бу масалага таъсир кўрсатмоқда.
Агар клублар ҳозир келишувга эришмаса, Интер футболчини келаси мавсумда эркин агент сифатида текинга қўлга киритиш имкониятига ҳам эга. Шунга қарамай, Киву жамоани кучайтириш учун бу трансферни имкон қадар тезроқ якунлашни талаб қилмоқда.






























Изоҳлар 0
…