17:30 / 21.05.2018
5 199

Бош прокуратурада янги лавозим тайинловлари амалга оширилди (фото)

Бош прокуратурада янги лавозим тайинловлари амалга оширилди (фото)
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2018 йил 18 майдаги буйруғига асосан Евгений Вячеславович Коленко Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда маҳкама ахборот хизмати хабар беряпти.

Е.Коленко 1977 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2013 йилда Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Коленко Евгений Вячеславович

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1999 йилда Чилонзор тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2008 йилда “Жасорат” медали, 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. 2017 йилдан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Бош прокурорнинг мазкур буйруғи билан Рустам Бахтиёрович Гафуров Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Рустам Бахтиёрович Гафуров

Р.Гафуров 1983 йилда туғилган, маълумоти олий. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетини, 2011 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2017 йилда Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Тошкент тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилоят прокуратурасида турли лавозимларда, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 2018 йилдан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари рўй берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратурада янги лавозим тайинловлари амалга оширилди (фото)

Жамият янгиликлари