23:30 / 09.06.2018
4 842

“Нексия-3”ни автосалондан чиқариб бериш эвазига 800 доллар олган шахслар ушланди

“Нексия-3”ни автосалондан чиқариб бериш эвазига 800 доллар олган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама ахборот хизмати хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Марҳамат туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. фуқаро З.га “Нексия-3” автомашинасини 15 кун муддатда таниши Б. орқали автосалондан чиқариб бериши эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, фуқаро Б.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А. ва Б.га нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Нексия-3”ни автосалондан чиқариб бериш эвазига 800 доллар олган шахслар ушланди