Эрик тен Ҳаг Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»да қолишини истайди. The Telegraph нашрининг ёзишича, жамоанинг янги мураббийи 37 ёшли ҳужумчини ўз режаларига киритмоқда.
Тен Ҳаг Роналдуни жамоада сақлаб қолмасликни нотўғри иш деб ҳисоблайди ва уни жамоанинг асосий футболчиси сифатида кўрмоқда. Мураббий жамоага келгач, Криштиану билан биринчилардан бўлиб гаплашиб олади.
Тен Ҳаг ҳозирда 37 ёшли Роналдунинг жисмоний имкониятлари чекланганлигини ҳисобга олиб, футболчидан қандай қилиб максимал фойда олиш ҳақида ўйламоқда. Мураббий Криштиану атрофида жамоа қуришга қарши эмас. Бундай қарорнинг сабабларидан бири бошқа зоналарда ҳам режалаштирилган кенг кўламли қайта қуриш ишларидир. Тен Ҳагни Роналдунинг қониқарсиз ўтаётган мавсум давомида жамоани ўз ортидан эргаштира олгани ҳайратда қолдирган.
Криштиану «Манчестер Юнайтед»нинг келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигига тайёр ва жамоани тарк этишни истамаяпти. Бироқ унинг позицияси ўзгарса, Тен Ҳаг ва клуб раҳбарияти ҳужумчига қаршилик қилмаслиги айтилмоқда.
Аввалроқ португалиялик футболчига жамоада асосий рол кафолатланган тақдирдагина унинг «Манчестер Юнайтед»да қолиши ҳақида хабар берилганди. Унгача эса агар Тен Ҳаг жамоага келса, Роналдунинг хизматларидан воз кечиши мумкинлиги айтилганди.
Роналду 2021/22 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда