Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги машғулотларини бошлайди.
Йиғиннинг дастлабки қисми Тошкентда бўлиб ўтади, кейин эса жамоамиз Осиё Кубогининг саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Наманганга йўл олади.
Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец мазкур йиғинларга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди. Ундан 30 нафар футболчи жой олган. Чақирилганлар орасида Россиянинг "Уфа" жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ҳам жой олган. Ва албатта яқиндагина "Рома" билан Конференциялар лигасида ғалаба қозонган Элдор Шомуродов ҳам бор.
Маълумот учун, U-23 терма жамоаси сафида Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган 5 нафар футболчи ҳам миллий жамоа кенгайтирилган таркибига киритилди. Словениялик мутахассиснинг сўровига кўра, уларнинг айримлари кейинчалик миллий терма жамоа йиғинига ҳам жалб этилиши мумкин.
Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилган футболчилар:
Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев ("Насаф"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор").
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Навбаҳор"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Акром Комилов (АГМК).
Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Отабек Шукуров ("Ал Шаржа", БАА), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Уфа", Россия), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони).
Ҳужумчилар: Шерзод Темиров ("Персеполис", Эрон), Азизбек Амонов ("Истиқлол", Эрон), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон).
U23: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Нижний Новгород", Россия), Алибек Давронов ("Насаф"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ҳусайн Норчаев ("Насаф").
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади