
Coca Cola Суперлиганинг 18-тури доирасида "Сурхон" - "Насаф" учрашувидан кейин мезбон жамоа янги бош мураббийи Мигель Альварес ўз фикрларини билдирди.
- Менимча бугун яхши футбол намойиш қилдик. Рақобатбардош жамоа бўлиб, бирдам ҳаракат қила олдик. "Насаф" жамоаси бўш ҳудудларни топишга қийналди. Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. 0:0 пайтида яхши вазиятдан фойдалана олмадик. Ўзимиздан фахрланишимиз керак. "Насаф" бош мураббийи ҳамда Марко Станоевич ўйиндан кейин бизни мақтаб ўтишди.
Олдимизда "Локомотив", "Қўқон-1912"га қарши ўйинлар бор. Буни яхши ўтказиш учун қаттиқ машғулотлар олиб борамиз ва олдинга ҳаракат қиламиз.
Мигель АльваресОсиё ЖамоалариНасаф ЖамоасиФутбол НамойишиСурхон УчрашувиЛокомотив Ўйинлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар