
"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес Хихоннинг "Спортинг" (6:0) жамоасига қарши кечган Испания чемпионатининг 35-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.
– Сўнгги икки учрашувда бунча кўп голлар сони ўзимни ҳам ҳайрон қолдирди.Жамоага ёрдамим тегаётганидан хурсандман.
Ўз олдимга мавсумда 50та гол киритиш мақсадини қўймаган эдим. Энг муҳими – Испания чемпионатида ғалаба қозониш.
Очиғини айтганда ўйин биз учун кўнгилдагидек ўтмади. Тўпни бир-биримизга ошириш тезлиги ҳам юқори бўлмади.
Танаффусда буларни йўққа чиқариш ҳақида ўйладик, чунки энг яхши ўйинимизни намойиш эта олмаётгандик. Месси? У жамоани назорат остида ушлайди.
У яхши формада бўлса, "Барселона" ажойиб ўйнайди. Биз хатолардан тўғри ҳулоса чиқардик ва барчаси ҳамон ўз қўлимизда, – дейди Суарес. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар