23 сентябрда бўладиган Жанубий Корея ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан аввал меҳмонлар устози Луис Фернандо Суарес расмий матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот қилди.
"Жанубий Кореяга қарши ўйнаш ёқимли. Жамоамизда вазият яхши, деярли барча соғ. Ушбу ўйинни ўртоқлик ўйини деб бўшаш хато бўлади, чунки жаҳон чемпионати бошланишига оз қолди. Терма жамоада ёш футболчилар кўп. Эртанги ўйинда яхши натижа қайд этиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз.
Жанубий Кореянинг кучи? Улар жуда яхши жамоа. Биз Қатардаги мундиалда Японияга қарши ўйнаймиз, шундай экан Корея билан баҳс жамоамиз учун муҳим аҳамиятга эга. Кореяликлар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича. Уларга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Ушбу тўқнашув жамоамиз кучини кўрсатиб беради.
Сон Хён Минни тўхтата олсак учрашувда ғалаба қозонишимиз мумкин. Чунки жуда кучли футболчи ва айни дамда яхши формада. Уни ўйиндан узиб қўйишга ҳаракат қиламиз, лекин Жанубий Корея бир футболчига боғланиб қолган жамоа эмас" - дейди Коста-Рика устози Луис Фернандо Суарес. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди