
UFC ташкилоти топ ярим ўрта вазн жангчилари америкалик Джефф Нил (15-4) ва қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов (16-0) ўртасидаги баҳсни бошқа санага кўчирилганини эълон қилди.
Олдинроқ, ушбу икки жангчи ўзаро 14 январь санасидаги UFC Vegas 67: Imavov vs. Gastelum турнирида ўзаро бахс олиб боришлари керак эди. Эндиликда, ушбу жанг 4-март санасидаги UFC 285 турнирида бўлиб ўтиши тасдиқланди.
UFC 285 турнирига Невада штати Лас-Вегас шаҳрида жойлашган мухташам T-Mobile Arena саройи мезбонлик қилади. Келинг, ушбу турнир доирасида тасдиқланган барча жанглар кетма-кетлигини эътиборингизга ҳавола этамиз:
АСОСИЙ КАРД
- Вивьен Араужо - Аманда Рибас;
- Дерек Брансон - Дрикус дю Плесси;
- Джефф Нил - Шавкат Раҳмонов.
ПРЕЛИМ КАРД
- Джейми Пикетт - Бо Никал;
- Джессика Пенне - Табата Риччи;
- Фарид Башарат - Дэймон Блакшэр;
- Коди Гарбрандт - Хулио Арсе;
- Марио Баутиста - Гуидо Каннетти;
- Джулиан Маркез - Марк-Андре Баррио. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг