
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини "Специя"да давом эттиради. Элдор ижара асосида "Рома"ни тарк этмоқда. Бу ҳақда "бўрилар" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам айтиб ўтди.
Эътиборингизга "Специя" ҳужумчиларининг статистикасини тақдим этамиз. Клуб сафида 5 та ҳужумчи бор. Италиялик Верде Даниэле жорий мавсум 10 та ўйинда майдонга тушган ва самарали ҳаракат амалга оширмаган. 29 ёшли ганалик форвард Эммануэль Гьяси 18 та баҳсда иштирок этиб, битта гол урган.
Шунингдек, Даниэль Мальдини ҳам шу жамоа сафида ҳаракат қилади. Ижара асосида ҳаракат қилаётган футболчи жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига битта ёгол ёздириб қўйган. 26 ёшли М'Бала Нзола жамоа тўпурари ҳисобланади. Ҳужумчи 18 та ўйинда 9 гол уришга эришган. Словениялик Давид Стрелец 7 та ўйинда қатнашган.
Маълумот учун, Элдор жорий мавсум "Рома" таркибида 8 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.
Элдор ШомуродовСпеция ЖамоасиРома ФутболИтальян ЛигаҲужумчилар СтатистикасиФутбол Мавсуми Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар