01:00 / 06.03.2023
409

Эрик Тен Ҳаг қақшатқич мағлубиятдан кейин нималар деди?

Эрик Тен Ҳаг қақшатқич мағлубиятдан кейин нималар деди?

Премьер-лиганинг 26-тур ўйинида "Манчестер Юнайтед" 7:0 ҳисобида "Ливерпуль"га мағлуб бўлди. Ушбу учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Эрик Тен Хаг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен ҳайратдаман, чунки охирги ҳафталар ва ойларда бу жамоа чидамли ва кетма -кет ғалаба қозонаётган эди. Иккинчи бўлимда бизда умуман ғалаба учун иштийёқ бўлмади. Улар режага амал қилмади ва айтганларимга бўйсинмади. Албатта жаҳлим чиқди. Бу бир ёки икки футболчи ҳақида эмас. Балки барча ўйинчилар режага асосан ўйнамади. Мағлубиятдан чиқиб кетиш мумкин. Аммо бундай эмас. Биз йигитлар билан гаплашиб олишимиз керак", - дейди нидерландиялик мутахассис.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед"ни олдинда Европа лигаси доирасида "Реал Бетис"га қарши учрашув кутмоқда. 


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрик Тен Ҳаг қақшатқич мағлубиятдан кейин нималар деди?