Жорий йилнинг июнь ойида бизни яна бир муҳим мусобақа кутмоқда. Боиси Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги U17 терма жамоамиз Таиландда бўладиган Осиё чемпионатида иштирок этади.
“Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Марказий Осиё чемпионати ҳақидаги хабарлар фонида июнь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳақида унутмаслик лозим.
Турнирга қуръа ташлаш маросими 30 март куни бўлиб ўтади. Яъни, назарий жиҳатдан, Таиланд ва Индонезияда 24 соат ичида иккита қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади: 30 март куни ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига ва 31 март куни ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими”, - деб ёзади ўзбекистонлик машҳур футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида.
Қуръадан олдин кўриш мумкинки, Ўзбекистон U17 терма жамоаси Лаос, Хитой ва Қатар терма жамоалари билан бирга 4-саватчадан жой олган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг