date
views 197

Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистонда Гукеш билан дуранг ўйнади

Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистонда Гукеш билан дуранг ўйнади

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича «Tata Steel India» турнири ўтказилмоқда. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам ўз омадини синаб кўряпти.

Ҳозирча мусобақа доирасида учта тур ортда қолди. Унга кўра, Нодирбек биринчи турда мезбон Гукеш билан дуранг ўйнади. Иккинчи турда эса бошқа бир ҳиндистонлик Аржун Эригаисини мағлуб этди. Учинчи турда эса Озарбайжон вакили Теймур Ражабовга имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Нодирбек 3та турдан сўнг 1,5 очко жамғарган ҳолда, 10 нафар шахматчи орасида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Бугун у 4-тур доирасида ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳга қарши дона суради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистонда Гукеш билан дуранг ўйнади