23:02 / 01.11.2023
184

Мидори Хонда: "Навбатдаги босқичда катта эҳтимол билан Австралия бизга рақиб бўлади"

Мидори Хонда: "Навбатдаги босқичда катта эҳтимол билан Австралия бизга рақиб бўлади"

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "Womenʼs Olympic Football Tournament Paris 2024" турнирининг навбатдаги саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Вакилларимиз сўнгги турда Ҳиндистон терма жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг терма жамоаси бош мураббийи Мидори Ҳонда ўз фикрларини билдирди.

"Кейинги босқичга чиқиш учун, аввало ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. "В" гуруҳидаги Хитой – Жанубий Корея ўйинини ҳам кузатиб бордик, бироқ футболчиларга баҳс якунланганидан сўнг бу ҳақда маълум қилдик.

Навбатдаги босқичда катта эҳтимол билан Австралия бизга рақиб бўлади. Улар жуда кучли жамоа, бироқ биз ҳам бор имкониятимизни ишга соламиз ва футболчилар билан биргаликда ўсишда давом этамиз", - деди япониялик мутахассис.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мидори Хонда: "Навбатдаги босқичда катта эҳтимол билан Австралия бизга рақиб бўлади"