09:25 / 06.03.2015
6 544

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 2-турига 14 апрелда қуръа ташланади

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 2-турига 14 апрелда қуръа ташланади

ОФК навбатдаги Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги учун иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш вақтини эълон қилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатган.

Унга кўра, қуръа жорий йилнинг 14 апрелида Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда бўлиб ўтади.

Маросим Тошкент вақти билан 12:00да бошланади.

Айтиш керакки, жамоалар саватчаларга ФИФА рейтинги бўйича жойлашадилар.

Минтақадаги ФИФА рейтингида энг юқори баллга эга бўлган 34та терма жамоа автоматик тарзда 2-босқичга йўл олган. Эрон, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистан, БАА, Қатар, Оман, Иордания, Хитой, Австралия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Ироқ, Фаластин, Ливан, Кувайт, Филиппин, Малдив ороллари, Вьетнам, Тожикистон, Мьянма, Афғонистон, Таиланд, Туркманистон, КХДР, Сурия, Кирғизистон, Малайзия, Гонконг, Сингапур, Индонезия, Лаос, Гуам ва Бангладеш жамолари саралашни иккинчи турда бошлашади.

Бу жамоаларга шунингдек, 1-саралаш бсқичидан муваффақиятли ўтган терма жамоалар қўшилишади. Ҳиндистон – Непал, Яман – Покистон, Шарқий Тимор – Монголия, Камбоджа – Макао, Хитой Тайпейи – Бруней ва Шри-Ланка – Бутан беллашувлари ғолиблари иккинчи босқичда курашни давом эттиришади. Ушбу жуфтлик ғолиблари 17 мартга қадар маълум бўлади.

2-Саралаш босқичида 40та терма жамоа ҳар бирида бештадан жамоани ичига олган 8та гуруҳга бўлинишади. Беллашувлар шу йилнинг 11 июнида бошланиб, 2016 йилнинг 29 мартига қадар давом этади.

Гуруҳ ғолиблари, шунингдек, энг яхши кўрсатгичга эга бўлган 4та иккинчи ўрин соҳиблари (жами 12 жамоа) 2019 йилги Осиё кубогининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритади. Шу билан бирга, мазкур жамоалари Жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичида курашни давом эттириш имконига эга бўладилар.

Иккинчи саралаш босқичидаги қолган 24 жамоа эса Осиё кубоги 2019нинг 12та йўлланмаси учун кураш олиб борадилар.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 2-турига 14 апрелда қуръа ташланади