2023 йилги мавсумда 296 нафар футболчи илк профессионал шартномасини тузганди. Лига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари департаменти билан ҳамкорликда мазкур футболчилар маълумотларини ўрганишга киришди.
Ўрганишлар натижасида 3 нафар футболчининг ҳужжатларида туғилган йили юзасидан тафовут борлиги аниқланганди. Мазкур футболчиларни рўйхатдан ўтказган Суперлиганинг икки клуби ҳамда футболчиларнинг ўзи бу ҳақда расман огоҳлантирилди. Лига футболчиларга муддат тақдим этиб, барча масала қонун доирасида ҳал этилиши лозимлигини тушунтирди.
Мазкур 3 футболчидан 2 нафари ўз айбига иқрор бўлиб, масалани қонун доирасида ҳал этди. "Бунёдкор" клубининг U-19 жамоаси сафида рўйхатдан ўтган футболчи эса Лига томонидан берилган муддат ичида ишни ҳал қилмади. Айни вақтда футболчи "Бунёдкор" билан бирга эмас. Шунга қарамай, унинг бошқа клуб сафида эҳтимолий рўйхатдан ўтиши инобатга олиниб, Лига Самарқанд вилояти прокуратурасига расмий мурожаат йўллади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади