Альфа Сентаури тизимига илк арзон космик аппарат юборилиши мумкин

Старклоуд стартапи асосчилари Альфа Сентаури юлдузлар системасига кичик учувчисиз космик аппаратни жўнатишни режалаштираётган нотижорат ташкилотни тузишди. ixbt.com маълумотига кўра, лойиҳа муаллифлари 15 миллион доллар маблағ тўплаб, қурилмани 2029 йилнинг охиригача йўлдош ракета ёрдамида фазога чиқаришни мақсад қилишган. Ушбу ташаббус инсоният тарихида янги саҳифа очиши ва юлдузлараро парвозларнинг мутлақо янги иқтисодий моделини кўрсатиб бериши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ферми Эхплорер деб номланган ушбу аппарат имкон қадар содда қилиб ясалади. У ўзида тахминан бир килограмм илмий жиҳозлар, ксенон сақланадиган резервуар ва ҳаракатлантирувчи тизим учун мўлжалланган қуёш батареяларини жамлайди. Лойиҳа муаллифлари онгли равишда янги турдаги двигател технологияларини яратишдан воз кечишди. Уларнинг асосий мақсади мавжуд ечимлар ва минимал маблағ эвазига юлдузлараро парвозни амалга ошириш мумкинлигини амалда синаб кўришдан иборат.
Парвоз механикаси ва асосий муаммолар
Лойиҳанинг энг бош қийинчиликларидан бири бу аппаратни зарур тезликкача тезлаштириш ҳисобланади. Ернинг пастки орбитасига муваффақиятли чиққанидан сўнг, Ферми Эхплорер ўз траекториясини босқичма-босқич ўзгартириб бориши лозим. Бу қурилмага Қуёшга тахминан 0,42 астрономик бирлик масофагача яқинлашиш имконини беради.Бундай яқинлашув жараёнида қуёш-электр қурилмаси энергиянинг юқори оқимидан фойдаланади. Шунингдек, гравитацион жисм яқинида двигател ёқилганда тезланиш самарадорлиги ошадиган Обер эффектидан ҳам фойдаланилади. Жамоа томонидан тайёрланган техник баҳолашга кўра, мазкур схема аппаратни тахминан 12 йил ичида секундига 25 километр тезликда Қуёшдан узоқлашиш траекториясига чиқаришга ёрдам беради.
77 минг йиллик сафар ва фалсафий асослар
Шундан сўнг Ферми Эхплорер баллистик траектория бўйлаб ўз парвозини давом эттиради ва тахминан 77 000 йил деганда Альфа Сентаури тизимига етиб боради. Лойиҳанинг ғояси Ферми парадокси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у коинотда ҳаёт тарқалган бўлса-нексин-ки, инсоният ҳалигача ўзга цивилизациялар мавжудлигининг ишончли далилларини топмагани саволини ўртага ташлайди.Лойиҳа ташаббускорларидан бири Филип Жонстоннинг фикрича, ушбу миссия парадоксдаги иккита эҳтимолий тушунтиришни текшириш имконини беради. Жумладан, ривожланган цивилизациялар ўз юлдуз системасидан ташқарига аппарат юборишга журъат эта олмаслиги ёки юлдузлараро парвозлар ҳатто улар учун ҳам ҳаддан ташқари мураккаб бўлиши мумкинлиги синовдан ўтади.
Қурилма билан алоқа узоқ давом этмайди ва жамоа Ферми Эхплорер бошқарувини тахминан 18 ой давомида амалга оширишни режалаштирган. Шундан сўнг аппарат автоном парвозни давом эттиради, Юпитердан ўтиб кетганидан кейин эса уни Ердан туриб кузатиш жуда қийин кечади. Агар лойиҳа керакли молиялаштиришни қўлга киритса, унинг ижодкорлари миссияни 2029 йилдаёқ бошлашни ният қилишган.






























Изоҳлар 0
…