Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконгга қарши ўйинларда иштирок этади.
Бош мураббий Сречко Катанец Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган мазкур беллашувлардан олдинги йиғин учун чақирилган футболчиларни аниқлаб олди. Йиғинга 23 нафар футболчи жалб этилган, улардан 13 нафари легионерлар.
Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилганлар:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Умар Эшмуродов ("Селангор", Малайзия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан", БАА), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Фарруҳ Сайфиев ("Навбаҳор"), Акром Комилов (ОКМК), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф")
Ярим ҳимоячилар:Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол", Эрон), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Азиз Турғунбоев ("Сивасспор", Туркия), Одилжон Ҳамробеков ("Навбаҳор"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда", БАА), Отабек Шукуров ("Қайсериспор", Туркия)
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Кальяри", Италия), Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Хорфаккан", БАА).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 21 мартда Гонгконгдаги "Монг Кок" стадионида ўйнаса, 26 мартда "Бунёдкор" стадионида яна бир бор шу терма билан куч синашади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади