31 март тонгида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев UFCда иккинчи жангини ўтказади. У Седрик Дюмага қарши октагонга кўтарилади. Биз анъанага мувофиқ ушбу юртдошимизнинг жангдаги имкониятлари ҳақида ўзбек яккакураш олами вакилларининг фикри билан қизиқдик.
Мирзоҳид Атабаев – мураббий
- Нурсултоннинг ғалаба қозонишига шубҳам йўқ. У 1-раунднинг ўзидаёқ мақсадига етади ва бутун Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайди. Мен ва менинг жамоам Нурсултонга ишонамиз. Олға Нурсултон!
Сардорбек Сулаймонов – мураббий
- Нурсултон бу рақибидан анча тажрибали саналади. Лекин ҳар қандай рақиб ғалаба учун чиқади. Шунинг учун кўп нарса тайёргарлик жараёнига боғлиқ бўлади. Ўйлайманки, Нурсултоннинг машғулот лагери яхши бўлди. Шундай экан, уни ютишига ишонаман ва омад тилайман!
Мавлонбек Мавлонов – мураббий
- Тўғриси, Нурсултоннинг рақиби ҳақида етарлича маълумотга эга эмасман. Аммо, ўша вазн ташлаш жараёнида рақиби билан битта саунадаги видеоси тарқалди. Шунда кўриндики, Нурсултонда ўзига бўлган ишонч жуда юқори. Рақибида эса қандайдир саросималик кўзга ташланди. Нурсултонда жуда катта тажриба ва ҳарактер бор. Айнан ушбу омиллар унинг ғалаба қозониши учун хизмат қилади.
Муҳаммаджон Қурбонов – ММА жангчиси
- Нурсултонни жанги ҳақида сўз юритадиган бўлсак, албатта қаттиқ мухлислик қиламиз. Менимча жанг тўлиқ давом этади, деб ўйламайман. Узоғи билан 2-раундда Нурсултон нокаут, техник нокаут ёки сабмишен билан ғалаба қозонади. Хуллас Нурсултон тезкор ғалабани қўлга киритади. Бу борада унга омад тилаймиз!
Ҳусан Мажлимов – мураббий
- Албатта, бу жангда Нурсултоннинг имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. Биласизми, бундан кўра аввлги рақиби Бруно Феррейра кучлироқ эди, деб ўйлайман. Седрик Дюмани ўрганиб чиқдим. Ўйлайманки, 1-раунддаёқ Нурсултон нокаут билан ғалаба қозонади.
Мирафзал Ахтамов – ММА жангчиси
- Албатта, Нурсултон Рўзибоевнинг ғалабасини кутяпмиз. Седрик Дюмани жангларини кўриб чиқдим. Аввалги рақиби каби эмас, деб ўйлайман. Жанг уч раунд давом этмайди. Узоғи билан 2-раундда Нурсултон нокаут билан ғалаба қозонади.
Ҳумюн Маҳкамов - ММА жангчиси
- Нурсултон ака билан бир клубдамиз, десак бўлади. Кўп машғулотларида иштирок этганман. Кўп нарса ўрганганмиз. Албатта, устозимиздек бўлиб қолган акамизга омад тилаймиз. Нурсултон акага ишонамиз. Мени фикрим Нурсултон ака жангни 1-раундидаёқ рақибини ухлатиб қўяди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади