
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида «Боруссия»га қарши кечган учрашувдаги 4:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
- Футболчиларга мени ва мухлисларни бахтли қилаётганлари учун раҳмат айтаман. Кучли клубларга қарши ўйнаш учун биз мухлислар тўла стадионга муҳтожмиз.
Биз мавсум бошидаги 7 расмий учрашувнинг барчасида ғалаба қозондик ва ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқдамиз.
Гюндоганнинг дебюти? У жуда ақлли ўйин намойиш қилди. У ажойиб футболчи. Илкай таркибимизда эканидан жуда бахтлимиз, - дейди Гвардиола.
Манба: www.championat.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар