Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган ва ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Шаҳрам Ғиёсов (16-0, 9 KO) мексикалик Мигел Перрага (22-5-1, 14 КО) қарши рингга кўтарилди.
Ўзбекистонлик боксчи жангни устунлик билан бошлади, 6-раундга келибгина Перра вазиятни тенглаштирди. Аммо Шаҳрам яна назоратни ўз томонига оғдирди ва 7-раундда рақибни деярли нокдаун ҳолатига туширди, аммо рефери белдан пастга зарба берилди деб ҳисобни очмади.
10 раунд давом этган жангда Шаҳрам Ғиёсов очколар ҳисобига рақиби устидан ғалаба қозонди. Якунда ҳакамлардан фақат биттаси Мигел Перранинг ғалаба қозонганини эътироф этди. Қолган икки ҳам Шаҳрам Ғиёсовнинг устунлигини қайд этди — 94:95, 95:94, 96:93.
Шу тариқа 31 ёшли боксчимиз профессионал боксдаги 16-жангини ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.
Шаҳрам сўнгги жангини февраль ойида Пабло Сезар Канога қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди. Жанггача Шаҳрам Ғиёсовнинг профессионал боксда 15 та ғалабаси мавжуд эди, улар сони 16 тага етди.
Аввалроқ ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мадримов—Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Ушбу жанг 3 август куни бўлиб ўтади. Ҳозирда икки ўзбекистонлик боксчи Америкада машғулотларда қатнашмоқда.
Шаҳрам Ғиёсов, Мигел Перра, ғалаба қозонди “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди