date
views 177

Париж—2024. Ўзбекистонлик дзюдочилар Канада устидан ғалаба қозонди

Париж—2024. Ўзбекистонлик дзюдочилар Канада устидан ғалаба қозонди
Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича мусобақаларнинг аралаш жамоавий тури бўйича 1/8 финал босқичи бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар Канада билан беллашди.

Шукуржон Аминова ҳамюртларимизнинг иштирокини ғалаба билан бошлаб берди. Жорий Олимпиадада яккалик баҳсларининг -57 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Криста Дегучи мағлуб этилди.

-73 кг вазн тоифасида иккинчи бўлиб татамига чиққан Муроджон Йўлдошев мураккаб баҳснинг қўшимча дақиқаларда рақибини мағлубиятга учратди.

3-бўлиб татамига -70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниёзова чиқди ва иппон эвазига муддатидан олдин ғалаба қозонди.

-90 кг вазн тоифасидаги Давлат Бобонов беллашувга киришди. Давлатбек 1:0 эвазига рақибини мағлуб этди ва Ўзбекистон терма жамоаси 4:0 ҳисобида Канада устидан ғалаба қозонди. Шу тариқа Ўзбекистон термаси муддатидан аввал кейинги босқичга йўл олди.

Чорак финалда Ўзбекистон Италияга қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Ўзбекистонлик дзюдочилар Канада устидан ғалаба қозонди