Фото: Дунё
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Англиянинг Aston Villa футбол клубининг бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича президенти Крис Хек билан учрашув ўтказди.
Крис Хек Aston Villa футбол клуби Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш бўйича яқин ҳамкорликдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Учрашув якунида Aston Villa футбол клуби билан биргаликда келгусида қўшма спорт тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
1874 йилда Британиянинг Бирмингем шаҳрида ташкил этилган Aston Villa жаҳон футболининг тарихий ва нуфузли клубларидан бири сифатида эътироф этилади. Aston Villa Футбол лигаси асосчиларидан бири бўлган. Клуб 7 марта Англия чемпионлигини (ўша вақтдаги Биринчи дивизион), 7 марта Англия кубогини (FA Cup) ва 5 марта Англия Лига Кубогини қўлга киритган. Клуб ўз уй учрашувларини 42 мингдан ортиқ томошабинни ўз бағрига сиғдирадиган "Вилла Парк" стадионида ўтказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Малайзия бош вазири Ғарбни иккиюзламачиликда айблади
ИШИД Европадаги тарафдорларини яҳудийларга ҳужум қилишга чақирди
АҚШ Ғазо сектори бўйича янги режа тақдим этди
Фарғонада Cobalt’лар ортилган автотрейлер ЙТҲга учради
АҚШ расмийлари: Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув якунланиш арафасида
Россия армияси Львовга ҳаво ҳужуми уюштирди
Уруш бошидан бери энг йирик намойишлар: Исроилда нималар бўлмоқда?
Лавров «қизил чизиқлар бўйича ҳазиллашмаслик кераклиги»ни айтди