Суперлига 24-тур доирасидаги "Андижон" — "Қизилқум" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бугунги баҳс катта аҳамиятга эга эканлиги аниқ эди. Бугун ғалаба қозона олган жамоа мусобақа жадвалида анча юқорилаб оларди. Рақиб бугун тартибли ҳимояланди ва кўпроқ қарши ҳужумларга суянди. Битта хато барчасини ҳал этиши мумкин эди. Афсуски, бугун ҳам гол ура олмадик. Ҳимояда хато қилмаганимиз мени хурсанд қилди, лекин рақиб вазиятларга эга бўлди. Бугунги натижани адолатли деб ўйлайман", - деди Александр Хомяков.
- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?
- Бизга қанотдаги креативлик етишмади. Майдон маркази орқали ҳужум қилиш хавфли эди. Ўзгаришлар эса ўйинимизни кучайтирди дея олмайман. Бугунги ўйин натижасини захирадан майдонга тушадиган футболчилар ҳал этиши мумкинлигини барчага айтган эдим. Афсуски, бундай қила олмадик.
- Мавсум якунланиб бормоқда. "Андижон" эса очколарни йўқотишда давом этмоқда. Раҳбарият, мухлислар ва футболчиларни бу жиҳат хавотирлантиряптими?
- Албатта. Биз иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик ва битта ғалаба қозондик, холос. Бу бизни хавотирлантираётгани аниқ.
- Анча вақтдан буён майдонга тушмаётган ёки сўнгги дақиқаларда ўз имкониятига эга бўлаётган Лука Згурский бугун асосий таркибдан ўрин олди. Бунга нима сабаб бўлди?
- "Қизилқум" уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнайдиган жамоа эди. Згурский марказий ҳимоячиларнинг эътиборини тортиши керак эди. Иккинчидан, у сўнгги машғулотларда ўзини яхши томонлама намойиш этганди. Шу сабабли, унга ишонч билдиргандим. Лука жуда ёмон ўйнади дея олмайман. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак, аммо биз бугун деярли вазиятлар ярата олмадик.
- Кейинги мавсумда Виталий Левченко "Андижон" жамоасида иш бошлаши мумкин деган хабарлар тарқалди. Бундан хабардормисиз?
- Мендан сўраяпсизми? Бу менга боғлиқ эмас. Натижалар яхши бўлмаяпти, лекин барчаси раҳбариятга боғлиқ. Барчаси раҳбариятнинг қарорига кўра бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”