Абдуқодир Ҳусанов кучлими ёки Витор Рейс?

1 дақиқа ўқиш16.2K
Абдуқодир Ҳусанов кучлими ёки Витор Рейс?
[/img]
"Манчестер Сити" сўнгги ойлардаги қониқарсиз натижалари сабаб, қишки трансферлар ойнасида Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни жамоага жалб қилди. Ушбу икки фулбекнинг устунлик томонлари билан батафсил танишинг.

Виторнинг паслар аниқлиги 56 % бўлса, Ҳусановда бу кўрсаткич 47.4 % ташкил этмоқда. Узоқ масофага бўлган паслар аниқлиги бразилиялик футболчида 72.5 %, миллий терма жамоамиз аъзоси эса 81.1 % билан юқори натижани қайд этган.
Абдуқодир Ҳусанов кучлими ёки Витор Рейс?
Ҳимоявий ҳаракатлар бўйича Рейс 57.8 %, Абдуқодир эса 95.5 % натижа кўрсатган. Иккинчи қаватдаги курашларда ғалаба қозониш бўйича 19 ёшли ҳимоячининг натижаси 66.8 %, футболчимизники эса 81.3 % ни ташкил этади.

Тўпни ҳужумга олиб чиқиш бўйича "Палмейрас" ўйинчисининг кўрсаткичи 21.7 % бўлса, 20 ёшли етакчимиз 29.4 % қайд этган.

Шу билан бирга, Рейс Sofascore порталида ўртача 6.91 баллни қўлга киритган, "Бунёдкор"нинг собиқ ҳимоячиси эса 7.17 балл тўплашга муваффақ бўлган.

Ҳамюртимиз "шаҳарликлар" таркибидаги ёш рақобатчисидан фақатгина паслар аниқлиги бўйича бироз ортда бормоқда. Қолган барча жабҳаларда устунликка эга.

Маълумот ўрнида, Ҳусановнинг Transfermarkt порталидаги нархи 12 миллион евро, Виторники эса 14 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?