Ҳусановнинг янги позицияси: Экспертлар “Манчестер Сити” юлдузларини қандай баҳолади?

Ҳусановнинг янги позицияси: Экспертлар “Манчестер Сити” юлдузларини қандай баҳолади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Манчестер Сити»
  • Англия Премер-лигаси доирасида «Ноттингҳем Форест»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва жамоа ҳимоясидаги хатолар экспертлар томонидан кескин танқид қилинди.
  • Ўйинни ўнг қанот ҳимоясида бошлаб, иккинчи бўлимда марказга ўтган Абдуқодир Ҳусанов ҳаракатлари учун 5,5 балл олди.
  • Энг паст баҳога Ёшко Гвардиол (4,5 балл) лойиқ кўрилган бўлса, Раян Шерки ва Эллиот Андерсон 7 балл билан жамоанинг энг яхши футболчилари деб топилди.

Англия Премер-лигаси доирасида сафарда «Ноттингҳэм Форест»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган «Манчестер Сити» мухлислари ва экспертларнинг кескин танқидига учрамоқда.

Биринчи бўлимдаги ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли Энцо Мареска танаффусдаёқ таркибда кескин ўзгаришлар қилишга мажбур бўлди. Натижада ўйинни ўнг қанот ҳимоясида бошлаган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов иккинчи бўлимни ўзи учун одатий бўлган марказий ҳимояда ўтказди.

«Манчестер Сити» фаолиятини яқиндан ёритиб борувчи нуфузли cityxtra.co.uk нашри экспертлари учрашув иштирокчиларининг ҳаракатларини таҳлил қилиб, якуний баҳоларни эълон қилди.

Ҳусановнинг ҳаракатлари ва ҳимоядаги муаммолар: 5,5 балл

Ўзбекистонлик ёш ҳимоячининг икки хил тайм ўтказгани экспертлар эътиборидан четда қолмади:

  • Қанотдаги қийинчилик (1-бўлим): Ҳусановга рақиб футболчиларининг юқори тезлигига, айниқса, қанотда ҳаракат қилган Морган Гиббс-Уайтнинг жисмоний босимига кўникиш бироз қийин кечди. Бу эса мезбонлар томонидан бир нечта хавфли вазиятлар яратилишига йўл очди;

  • Марказдаги ишончлилик (2-бўлим): Танаффусда мураббий Гехи ва Гвардиолни алмаштиргач, Ҳусанов марказий ҳимояга ўтди ва иккинчи бўлимда анча барқарор, ишончли ва совуққон ўйин кўрсатди. Экспертлар унинг ҳаракатларини 5,5 балл билан баҳолади.

Ҳимоя чизиғининг инқирози: Ким қандай баҳо олди?

  • Йошко Гвардиол — 4,5/10 (энг паст баҳо): Майдон марказида йўл қўйган қўпол хатоси мезбонларнинг голига сабаб бўлди. Ноўрин қарори туфайли танаффусда майдонни тарк этди;

  • Жанлуижи Доннарумма — 5/10: Ўтказиб юборилган тўпларда уни тўғридан-тўғри айблаб бўлмаса-да, бурчак тўпи вақтида ишончсиз ҳаракат қилиб, хавфни кучайтирди;

  • Рубен Диаш — 5,5/10: Бошқа шерикларига нисбатан бир оз мустаҳкамроқ кўринган бўлса-да, ўзининг одатий юқори даражасини кўрсата олмади, ҳаракатларида бепарволик сезилди;

  • Марк Гехи — 6/10: Делапнинг жисмоний босимига дош беролмади ва кетма-кет хатолари сабаб танаффусдаёқ захирага олинди.

Ҳужум ва ярим ҳимоячилар: Шеркидан нур, Ҳоланддан омадсиз кун

  • Райан Шерки — 7/10: Биринчи бўлимда деярли кўринмаган бўлса-да, иккинчи бўлимда киритган суперголи билан рақибни анча шошириб қўйди ва жамоадаги энг юқори баҳолардан бирини олди;

  • Эллиот Андерсон — 7/10: Собиқ жамоасига қарши баҳсда гол ўтказиб юборилишига сабаб бўлган хатога йўл қўйган бўлса-да, ярим ҳимояда энг фаол ва фойдали ҳаракат қилган футболчи бўлди;

  • Эрлинг Ҳоланд — 6,5/10: Дарвозабонни алдаб ўтиб ҳам гол ура олмаган норвегиялик тўпурар бу гал бир нечта қулай вазиятларни бой бериб, омадсиз кунни ўтказди;

  • Жереми Доку ва Илиман Ндиайе — 6,5/10: «Форест»нинг икки томонлама зич ҳимояси қанот ҳужумчиларига керакли бўшлиқларни бермади;

  • Энцо Фернандес — 6/10: Майдон марказида фаол тўп оширган бўлса-да, кескин ўзгариш ярата олмади.

Захирадан тушганлар:

  • Матеуш Нуньеш — 6,5/10: Гехининг ўрнига майдонга тушиб, ўнг қанот ҳимоясини мустаҳкамлади ва бу позицияда ишончлироқ муқобил эканини исботлади;

  • Нико О’Рейли — 6/10: Омадсиз ўйин ўтказган Гвардиол ўрнига тушиб, чап қанотдаги ҳаракатларни жонлантирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар