Ламин Ямал "Барселона"да бошқа рақам остида ўйнайди

Ламин Ямал "Барселона"да бошқа рақам остида ўйнайди
Transfer News Live нашрининг хабар беришича, Ламин Ямал келаси мавсумда 10-рақам остида ўйнайди. Айни пайтда ушбу рақам Ансу Фатига тегишли. Бу футболчига ўз вақтида катта имкониятлар берилган, аммо у ҳали тўлиқ ўз салоҳиятини намойиш эта олмади.

Фатигача, Лионель Месси кўп йиллар давомида "кўк-анорранглилар" таркибида 10-рақам остида ўйнаган.

Ламин Ямал ҳозирда "Барселона"да 19-рақам остида ҳаракат қилади. У ўтган мавсумларда асосий жамоада 41 ва 27-рақамлар остида ўйнаган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар