
Испания чемпионатининг 22-турида мусобақа пешқадами “Реал” сафар учрашувида “Эспаньол”га кичик ҳисобда ютқазиб қўйди.
Учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилган “Эспаньол”нинг чап қанот ҳимоячиси Карлос Ромеро рақиб ҳужумчиси Килиан Мбаппедан узр сўради.

Беллашувнинг 60-дақиқасида ҳимоячи Мбаппега орқадан подкат ташлаб, уни йиқитди. Лекин ҳакам уни ҳайдамади. Натижада айнан Ромеро 85-дақиқада “Реал” дарвозасини ишғол қилди.
- Мен Мбаппени тўхтатиш имконсизлигини биламан, уни қўлимдан келганча ушлаб қолишга ҳаракат қилдим. Тўғри, қилган ишим хунук бўлди, мен ундан узр сўрадим. Бу вазият жанжалга бормади, ҳаммаси майдонда қолди, - деди Каолос Ромеро.
Кўпчилик, хусусан, мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти Мбаппе йиқитилган вазиятда Ромерога қизил карточка берилиши кераклигини таъкидламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар