Льюис Абдуқодир ҳақида: "Ҳусанов бугун гол урганидан хурсандман"

1 дақиқа ўқиш18.7K
Льюис Абдуқодир ҳақида: "Ҳусанов бугун гол урганидан хурсандман"
"Манчестер Сити" футболчиси Рико Льюис Англия кубоги доирасида "Лейтон Ориент"га қарши ўйинда (2:1) жамоадоши Абдуқодир Ҳусановнинг гол ургани ҳақида фикр билдирди.

Учрашувнинг 56-дақиқасида Льюис жарима майдони ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллаган, Абдуқодир Ҳусанов эса тўп йўналишини ўзгартириб, гол муаллифига айланган эди.

"Гол расман Ҳусановга ёзилгани ва бу адолатли бўлгани мен учун хурсандчилик. Унинг номидан мамнунман, чунки "Манчестер Сити"га келганидан буён оғир стартни бошидан кечирди. Бугун эса майдонга тушиб, ўзини яхши кўрсатди. У ўйинни тартибли назорат қилди ва узун паслар билан яхши ишлади.

Агар шундай имкониятлар яна юзага келса, унга ассист беришга тайёрман. Ундан фақат хурсандман", — деди Рико Льюис.

Манба: mancity.com
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?