09:02 / 12.02.2025
556

Анчелотти Гвардиолага қандай “дарс” берганини айтиб берди

Анчелотти Гвардиолага қандай “дарс” берганини айтиб берди
Италиялик мутахассис Карло Анчелотти Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг дастлабки учрашувида Хосеп Гвардиола жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Беллашувдан кейин “Реал” устози шогирдлари қандай қилиб, кучли рақиб устидан зафар қучганини айтиб берди.

- Мен хотиржамман ва шу билан бирга ўйиндан ҳам, натижадан ҳам тўлиқ қониқдим. Биз бу босқичдаги икки учрашувдан биринчисини жуда яхши ўтказдик ва кичик бўлса-да, устунликка эга бўлдик. Энди бизни жавоб ўйини кутиб турибди.

Ўйин жуда яхши ўтди. Бу ҳар томонлама мукаммал ўйин бўлди: яхши ҳимояландик, барча ўйинчилар меҳнат қилди, ҳужум чизиғида самарали ҳаракат қилдик, кўп вазият яратдик. Шогирдларим таслим бўлгани йўқ.

Ғалабага лойиқ ўйин бўлди. Чунки жуда хавфли ҳужумлар уюштирдик, ҳужумдаги тўртлигимиз самарали ўйнади. Хавфли вазиятлар маҳорат ва ҳаракатчанлик эвазига яратилди, муваффақиятимиз бундан-да зиёда бўлиши мумкин эди, - деди Карло Анчелотти.

“Реал” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги жавоб ўйини 19 февраль куни бўлиб ўтади. Бўлажак беллашувда мадридликларни дуранг натижа ҳам кейинги босқичга олиб чиқади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт