08:29 / 19.02.2025
5 070

Ламин Ямаль “Барселона” режасига қарши чиқмоқда

Ламин Ямаль “Барселона” режасига қарши чиқмоқда
“Барселона” етакчиларидан бири Ламин Ямал клубнинг трансфер сиёсатига қарши чиқди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, каталонияликлар ёзги трансферлар вақтида ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш учун янги ижрочи олиб келиш устида ишламоқда. Бу позицияда франциялик Жюоь Кунде тўп тепади.

17 ёшли Ямал бу қанотга янги ўйинчи олиш керакмаслигини таъкидлади. Испан футболчисига Жюль Кунде билан бир жамоада ўйнаш ёқмоқда.

Ямал жорий мавсумда ҳам самарали ўйин намойиш қиляпти. У барча турнирларда 31 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 15 та ассист расмийлаштириб қўйди.

Transfermarkt портали томонидан 180 миллион еврога баҳоланаётган футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. “Барселона” раҳбарияти ўйинчи 18 ёшга тўлган куни у билан узоқ муддатли янги битим имзолашни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт