
Италия А Сериясининг 27-турида “Рома” футболчилари “Олимпико” аренасида лига дебютанти “Комо”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди.
Римликлар биринчи бўлим охирларида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Клаудио Раньери танаффусдан кейиноқ тактикани ўзгартириб, янги ўйинчиларни майдонга туширди.
Учрашувни бошланғич таркибда бошлаган Элдор Шомуродов биринчи бўлимдан кейин ўрнини жароҳатдан қайтган Артём Добикка бўшатиб берди.
Ўйинчи алмаштиришлар фойда бериб, заҳирадан баҳсга қўшилган Салесакерс ва Довбик ғалабани таъминлади.
Нуфузли манба – vocegiallorossa.it сайти “Рома” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Свилар 6:
Ҳимоячилар билан ўйнашига тўғри келди ва кўпинчи мухлисларни хавотирга солди. Учрашувда уни кўп безовта қилишмади. Голда уни айблаб бўлмайди.
Челик 6,5:
Рақибнинг асосий ҳужумчиси Диаони ёпиб қўйди. Салемакерс гол урган вазиятда унга тўпни айнан турк футболчиси ошириб берди.
Ренш 6,5:
Заҳирадан ўйинга қўшилган бу ярим ҳимоячи бир паси билан жамоадоши Довбикни қулай вазиятга чиқариб юборди.
Манчини 5,5:
“Комо” гол урган вазиятда тажрибали ҳимоячи позиция танлашда адашди. Кейинчалик рақиб ҳужумларини бартараф этишда ўзини кўрсата олди.
Ндика 6,5:
Рақиб футболчиси Стрэфеццага мезбонлар дарвозасига хавф солишга имкон бермади.
Суле 6:
Кўп лекин бесамар ҳаракат қилди.
Салемакерс 7:
60-дақиқада Сулени алиштирган Салемакерс гол уриб, ўйинда бурилиш ясади.
Коне 6:
Рақиб ҳужумларини қайтаришда фаоллик кўрсатган бўлса-да, “Рома”ни олдинга бошлашди бўш ўйнади.
Кристанте 7:
Иккинчи бўлимда Коненинг ўрнига тушган футболчи тўпни назорат қилишда жонбозлик кўрсатди. Ғалаба голида иштирок этди.
Паредес 6:
Ҳимоя олдида жамоаси позициясини яхши ушлаб турди.
Анжелиньо 6:
Стрэфеццага қарши курашишига тўғри келди. Ўйиннинг биринчи ярмида устунлик рақиб томонида эди. Кейинчалик Анжелиньо унга имкон бермади.
Дибала 7:
Биринчи бўлимни бутун жамоа сингари жуда бўш ўтказди. Кейинчалик ўз даражасида ўйнай бошлади.
Пеллегрини 6:
Учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди. Элдор Шомуродов яратиб берган вазиятдан фойдалана олмади. Биринчи бўлимдан кейин ўрнини Стефан Эл-Шааравига бўшатиб берди.
Эл-Шаарави 6:
Ўйинга яхши қўшилиб кетди. Гол уришга ҳаракат қилди. Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
Шомуродов 5,5:
Учрашувдаги биринчи хавфли вазиятни яратди. Унинг пасидан Пеллегрини унумли фойдалана олмади. Биринчи бўлимда фаол ҳаракат қилишга уринди. Бироқ тўп билан ишлашда хатоларга йўл қўйди. Ҳимояга босим ўтказишни канда қилмади, лекин бу ҳеч қандай фойда келтиргани йўқ.
Довбик 7:
Иккинчи бўлимда Шомуродовни алиштирган украиналик ҳужумчи ғалаба тўпини киритди.
Раньери 7:
Клаудио Раньери ўйинга ўзгартириш киритиш орқали мағлубиятни ғалабага айлантира олди. Унинг қўл остида “Рома” енгилмас жамоага айланиб бормоқда. Мағлубиятсиз серия давом этади.
“Рома” 43 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилиб олди ва Европа кубоклари йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар