09:08 / 03.03.2025
2 876

Элдор Шомуродовнинг "Комо"га қарши учрашувдаги ҳаракатлари (видео)

Элдор Шомуродовнинг "Комо"га қарши учрашувдаги ҳаракатлари (видео)
Италия А Сериясининг 27-турида “Рома” футболчилари “Олимпико” аренасида лига дебютанти “Комо”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Римликлар биринчи бўлим охирларида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Клаудио Раньери танаффусдан кейиноқ тактикани ўзгартириб, янги ўйинчиларни майдонга туширди.

Учрашувни бошланғич таркибда бошлаган Элдор Шомуродов учрашувдаги биринчи хавфли вазиятни яратди. Унинг пасидан Пеллегрини унумли фойдалана олмади. Биринчи бўлимда фаол ҳаракат қилишга уринди. Бироқ тўп билан ишлашда хатоларга йўл қўйди. Ҳимояга босим ўтказишни канда қилмади, лекин бу ҳеч қандай фойда келтиргани йўқ.

Элдор Шомуродов биринчи бўлимдан кейин ўрнини жароҳатдан қайтган Артём Добикка бўшатиб берди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт