
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.
Кечаги ғалабадан сўнг терма жамоамиз собиқ бош мураббийи Сречко Катанец билан боғланди ва словениялик мутахассиснинг терма жамоамиз ўйини ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Салом, жаноб Катанец. Терма жамоамиз яна бир ғалабага эришди. Агар учрашувни томоша қилган бўлсангиз, ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...
- Салом. Албатта, кечаги ўйинни кўрдим. Кеча ҳақиқий футбол кўрмадик, сабаби биз Қирғизистондан яққол устун эдик. Шунчаки, яратган кўплаб вазиятларимиздан фойдаланишимиз ва кўпроқ гол уришимиз керак эди. Кейинги ўйин қийинроқ ўтиши табиий, аммо биз сўнгги йиллар давомида Эрон билан кўп маротаба тўқнаш келдик. Шу сабабли бўлажак ўйинда ҳар нарса содир бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар