
Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг 8-туридаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эрон билан баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Ҳожимат Эркинов ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада "Интер" ҳужумчиси Тареми ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб ёш юлдузимиз Аббосбек Файзуллев яна терма жамоамизни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада эса Меҳди Тареми дубл қайд этиб, ҳисобни яна тенглаштирди.
Ушбу муваффақият орқали форслар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи, 8-тур
Эрон - Ўзбекистон 2:2
Гол: Хожимат Эркинов (Фарруҳ Сайфиев) 16, 0:1, Меҳди Тареми 51, 1:1, Аббос Файзуллаев 55, 1:2, Меҳди Тареми 82, 2:2
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар