22:28 / 28.03.2025
670

Никола Лазаревич "Қизилқум"нинг бугунги мағлубиятига қандай изоҳ берди?

Никола Лазаревич "Қизилқум"нинг бугунги мағлубиятига қандай изоҳ берди?
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қизилқум" – ОКМК (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз мавсум олдидан тайёргарлик жараёнини аъло даражада ўтказгани кўриниб турибди. Биринчи бўлимда ўйин тенг курашлар остида ўтаётганди. Вазиятлар яратдик, рақиб дарвозаси томон хавф солдик. Бироқ, якуний зарбаларда аниқлик етишмади. Вазиятларни якунлашда камчиликларимиз кўзга ташланди.

Иккинчи бўлимда бизда хатолар кўп бўлди. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг ўйинни ташлаб юбордик деса ҳам бўлади. ОКМК жамоаси ўз вазиятларидан унумли фойдаланди. Навбатдаги учрашувларда бу клубга муваффақият тилайман. Хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз. Ишлашимиз керакми, ишлаймиз, натижа осонликча келмайди. Ҳар бир ўйинда ишонч ва иштиёқ билан курашишимиз керак" - дейди навоийликлар устози.

Манба: Championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт