
7–14 апрель кунлари Парижда “Freestyle Chess Grand Slam Paris-2025” турнири бўлиб ўтди.
Финалда Магнус Карлсен Ҳикару Накамурани мағлуб этиб, чемпионлик ва 200 000 доллар мукофотга эга чиқди. Учинчи ўрин учун баҳсда Фабиано Каруана Венсан Кеймер устидан 1,5:0,5 ҳисобида зафар қучиб, 100 000 доллар ва Лас-Вегасдаги навбатдаги турнирга йўлланма олди.
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мусобақани 8-ўринда якунлади ва 20 000 доллар мукофотга сазовор бўлди. У мусобақага фақатгина 1 кун қолганда таклиф этилганди.
Абдусатторовга кейинги йирик турнирларда омад тилаймиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар