Нодирбек Абдусатторов шахматдаги спорт этикаси ҳақида муҳим фикр билдирди

2 дақиқа ўқиш5
Нодирбек Абдусатторов шахматдаги спорт этикаси ҳақида муҳим фикр билдирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Нодирбек Абдусатторов Тотал Чесс турнирида айрим гроссмейстерлар, жумладан Магнус Карлсен томонидан партияларнинг ўтказиб юборилишини спорт этикасига зид деб баҳолади.
  • Ўзбекистонлик шахматчи натижа ва рейтингдан қатъи назар, ҳар бир спортчи ўз масъулиятини бажариб, рақибига ҳурмат кўрсатган ҳолда ўйинларда иштирок этиши шартлигини таъкидлади.
  • У ўз фаолиятида ҳеч қачон партияларни ўтказиб юбормаганини билдириб, буни шахсий тамойил деб атади.

Total Chess турнирида айрим гроссмейстерлар, жумладан, Магнус Карлсен ҳам айрим партияларни ўтказиб юборгани муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистонлик шахмат юлдузи Нодирбек Абдусатторов эса бу ҳолатга нисбатан ўз позициясини очиқ билдирди. Унинг фикрича, спорт этикаси ҳар қандай натижа ва рейтинг манфаатидан устун туриши керак.

«Мен ҳеч қачон партияларимни ўтказиб юбормайман»

Абдусатторовдан Total Chess турнирида айрим шахматчиларнинг партияларга келмагани ҳақида сўрашди. У жавобида шахсий тамойилларига содиқ қолишини таъкидлади.

«Мен доим спорт этикасига амал қилганман, шу сабаб ҳеч қачон партияларимни ўтказиб юборманганман», — деди ўзбекистонлик гроссмейстер.

Унинг таъкидлашича, мусобақада натижа қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар бир шахматчи белгиланган партияда иштирок этиши лозим. Абдусатторов буни шунчаки мусобақа қоидаси эмас, балки спортчи масъулияти ва рақибга бўлган ҳурмат билан боғлиқ масала сифатида кўради.

Карлсен ва бошқа шахматчиларга билвосита ишора

Нодирбек айрим шахматчиларнинг партияларни ўтказиб юбориш ҳолатини рейтингга бўлган муносабат билан боғлади.

«Менимча, натижа қандай бўлишидан қатъи назар, партияга келиб ўйнаш керак. Аммо айрим шахматчилар рейтингга кўпроқ эътибор беришини кўрдим», — деди у.

Бу фикр Total Chess турниридаги иштирокчиларнинг мусобақага ёндашуви ҳақидаги баҳсларни янада қизитиши мумкин. Айниқса, партияларни ўтказиб юборганлар орасида жаҳон шахматининг энг машҳур ва кучли вакилларидан бири Магнус Карлсен ҳам борлиги эътиборга молик.

Бироқ Абдусатторов муайян шахматчининг номини тилга олмади ва ҳеч кимни тўғридан-тўғри танқид қилмади. У ўзининг спорт этикасига асосланган қарашини баён этиш билан чекланди.

«Кейинги турда айрим жиҳатларни яхшилаш керак»

Ўзбекистонлик гроссмейстер мусобақани синов турнири сифатида баҳолади. Унинг фикрича, бундай мусобақалардаги тажриба кейинги босқичларда ташкилий ва бошқа жиҳатларни такомиллаштиришга ёрдам бериши керак.

«Бу синов турнири эди. Шунинг учун кейинги турда айрим жиҳатларни яхшилаш керак», — дея қўшимча қилди Абдусатторов.

Нодирбекнинг позициясидаги асосий жиҳат шундаки, у шахматда фақат рейтинг ва натижани эмас, балки рақибга ҳурмат, масъулият ва спорт этикасини ҳам муҳим деб ҳисоблайди.

Сиз Нодирбек Абдусатторовнинг фикрига қўшиласизми?

Бир томондан, профессионал шахматчилар учун рейтинг ва мусобақа стратегияси муҳим. Иккинчи томондан, партияга келмаслик рақиб, ташкилотчилар ва томошабинларга нисбатан муносабат масаласини ҳам келтириб чиқаради.

Абдусатторов эса бу борада ўз танловини аниқ билдирмоқда: натижа қандай бўлишидан қатъи назар, партияга келиб, тахта олдида курашиш керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?