date
views 270

“Интер” “Бавария”ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

“Интер” “Бавария”ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб ўйини Милан шаҳридаги “Жузеппе Меацца” стадионида бўлиб ўтди. “Интер” ва “Бавария” жамоалари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди, аммо биринчи ўйиндаги 2:1 ҳисоби эвазига италияликлар умумий 4:3 натижа билан ярим финалга йўл олишди.

Учрашувда “Бавария” сафида Гарри Кейн (52') ва Эрик Дайер (76') гол муаллифлари бўлишди. “Интер”дан эса Лаутаро Мартинес 56-дақиқада ва Бенжамин Павар 61-дақиқада гол урди.

Статистикага кўра, “Бавария” 20 марта зарба берган, “Интер” эса 15. Меҳмонлар тўп назоратида устунликка эга бўлишди (63%) ва 542 та пас амалга оширишди. Аммо “Интер” ўз имкониятларини унумли рўёбга чиқара олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Интер” “Бавария”ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди