date
views 12 699

"Рома" — "Верона" баҳсида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

"Рома" — "Верона" баҳсида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Италия А Серияси 33-тур доирасидаги "Рома" — "Верона" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади (82-дақиқада алмаштирилди) ва 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Форвард Суленинг ажойиб узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ҳамюртимизнинг ушбу голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва Рим клубига 3 очкони тақдим этди. "Рома" ушбу ғалабадан сўнг вақтинчалик олтинчи ўринга кўтарилиб олди.

Миллий терма жамоамиз сардорининг ушбу ўйиндаги ҳаракатларини кўплаб машҳур сайтлар баҳолашди. Fotmob сайти вакилимизни 7.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган Flashscore сайти эса ҳамюртимизга 7.3 балл берди.

Ушбу ўйин якунланганидан сўнг sofascore портали томонидан эса ҳар икки жамоа футболчиларининг хатти ҳаракати қуйидагича баҳоланди:

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Рома" — "Верона" баҳсида Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?