date
views 154

Жо Роган сирни очди: Нурмагомедов ва Махачевни ММАда тенгсиз қилган омил нима?

Жо Роган сирни очди: Нурмагомедов ва Махачевни ММАда тенгсиз қилган омил нима?
UFC жаҳонида катта ҳурмат қозонган шарҳловчи ва машҳур подкаст олиб борувчиси Жо Роган Ислом Махачев ҳамда Хабиб Нурмагомедовнинг мутлақ устунлиги ва муваффақият сирлари ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу икки спортчига хос бўлган фаолият тарзи ва машғулотга бўлган ёндашув уларни бошқалардан ажратиб туради.

“Хабиб ва Ислом нафақат техник жиҳатдан, балки психологик ва жисмоний жиҳатдан ҳам ўта тайёргарликли жангчилар. Улар машғулотда ўзини аяшни билмайди. Машғулотда уларни тўхтатиш қийин, айнан шу қатъият, шу машаққатли тайёргарлик уларнинг чидамлилик даражасини осмонга чиқарган,” — дея таъкидлади Жо Роган.

Унинг таъкидлашича, бу спортчиларнинг кун тартибида ҳеч қандай чалғитувчи омил йўқ. Уларда ниҳоятда аниқ ҳаёт тарзи шаклланган — унда фақат машғулот, тўғри овқатланиш ва етарли дам олиш бор. Бошқалар вақтни ижтимоий тармоқлар, ўйинлар ва кўнгилочар ишларга сарфлаётган бир пайтда, Доғистоннинг бу икки вакили фақат юқори мақсад сари интилиб, жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолга етишни мақсад қилган.

"Қизлар, телефонлар, видео ўйинлар ёки бошқа чалғитадиган нарсалар йўқ. Уларнинг кун тартиби – овқат, дам олиш ва машғулот. Шу сабаб Ислом ҳам, Хабиб ҳам ҳамон ажойиб спорт формасида", – деди Роган ўз подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев охирги UFC жангида рақиби — бразилиялик Ренато Мойканони биринчи раунднинг ўзидаёқ сабмишн орқали мағлуб этиб, жангни эрта якунлашга эришганди. Бу натижа ҳам унинг юқори савиядаги тайёргарлиги ва тактик устунлигининг яна бир исботи бўлди.

Ҳозирда ҳам Хабиб, ҳам Ислом бутун дунёда миллионлаб ММА ихлосмандларига илҳом бахшида этиб, ёш спортчилар учун реал намунага айланган. Жо Роганнинг таъкидича, бу икки жангчи бошқаларга нафақат ғалаба, балки спорт этикаси ва ҳаётдаги тўғри йўлни ҳам ўргатмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жо Роган сирни очди: Нурмагомедов ва Махачевни ММАда тенгсиз қилган омил нима?