
Шу йилнинг 30 ноябрь, чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида Ўзбекистон Кубоги—2016 финал учрашуви бўлиб ўтади. Финал учрашувининг бошланиш вақти соат 13:00 га белгиланган.
Қаршининг “Насаф” жамоаси аллақачон финал йўлланмасини қўлга киритган. Жамоанин финалдаги рақиби “Бунёдкор”/”Локомотив” жамоаларининг ярим финал жавоб учрашувидан кейин аниқланади. Ушбу учрашув 26 ноябрь, шанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 14:00 да бошланади.
Финал учрашуви ташкилотчилари томонидан учрашувга ҳозирдан чипталар тайёр қилинди. Қашқадарёлик футбол ишқибозлари учун қулайлик яратиш мақсадида, ушбу чипталар бугундан Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион чиптахоналари орқали сотуви бошланди. Чипталар нархи 10 000 сўмдан қилиб белгиланган.
Хабарда таъкидланишича, чипталар миқдори чегараланган бўлиб, Қаршида 27 ноябргача сотилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.