date
views 912

Олимпикода Клаудио Раньери билан хайрлашув — футболнинг ҳиссий кечаси

Олимпикода Клаудио Раньери билан хайрлашув — футболнинг ҳиссий кечаси
Кеча “Рома” ўз уйи — "Олимпико"да “Милан”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Аммо бу баҳс нафақат натижа, балки тарихий эҳтирос сабабли ҳам футбол мухлисларининг хотирасида узоқ сақланади. Бу учрашув “бўрилар” устози Клаудио Раньерининг Римдаги сўнгги уй ўйини бўлди.

Кўз ёш, эҳтирос ва абадий эҳтиром

Римликлар ўзининг афсонасига сўнгги сафар стадион трибуналари орасидан тантанали кузатув йўлга қўйди. 70 минг нафар мухлис “Claudio Ranieri Roma” ёзуви акс этган перфоманс намойиш этиб, “Раньеримиз, сиз абадийсангиз” дея изҳор қилди. Раньерининг стадион марказига икки набираси билан чиқиши эса саҳнанинг энг таъсирли лаҳзасига айланди.

Қисқа муддат, катта таъсир

Клаудио Раньери 2023 йил ноябрь ойида жамоани қийин ҳолатда қабул қилган эди. У пайтда “Рома” А Серия жадвалининг 12-поғонасида эди. Бироқ тажрибали мутахассис бугунга келиб жамоани 5-ўринга олиб чиқди ва Чемпионлар Лигаси учун курашни сўнгги тургача сақлаб қолди.

Бу натижалар, албатта, бир мавсум учун катта ютуқ ҳисобланади. Бу “Рома”нинг қайта тикланишига замин бўлди ва Раньерининг “юрак билан ишлаш” услуби яна бир бор иш берди.

“Амморe Рома!” — юракдан келган хайрлашув

Перфомансларда Франческо Тотти, Даниэле Де Росси каби собиқ юлдузларнинг Раньерини қучоқлаётган баннерлари ҳам кўринди. Бунинг ўзи Рим клубидаги “руҳий мерос”нинг қандай кучли эканини намоён қилди. Трибуналардаги “Il Romanismo è quell’ideale che ogni romanista avrà sempre” (“Романизм — бу ҳар бир римлик учун абадий ғоя”) деган ёзув эса ушбу лаҳзаларга тимсол бўлди.

Zamin.uz таҳририятидан:
Футбол фақат гол ва натижа эмас. У, энг аввало, одамлар ва уларнинг хотираси. Клаудио Раньерининг “Олимпико”даги хайрлашуви — бу содиқлик, муҳаббат ва самимий эҳтиромнинг ифодасидир.

Биз ҳам афсонавий мураббийга миннатдорчилик билдирамиз: “Граzie, Mister Ranieri! Romanista per sempre!”
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олимпикода Клаудио Раньери билан хайрлашув — футболнинг ҳиссий кечаси