
UFC’нинг енгил вазн (70 кг) тоифасидаги собиқ чемпиони Чарльз Оливейра бўлажак муҳим жанг ҳақида илк фикрларини билдирди. Унинг рақиби – чемпионлик камари вакант бўлган жангда қудратли рақиблардан бири, Илия Топурия бўлади.
Бразилиялик маҳоратли файтер “Full Violence” подкастида шундай деган:
“Бу – ажойиб тўқнашув! Илия жуда кучли жангчи. Лекин мухлислар менинг қандай имкониятларга эга эканимни яхши билишади. Бу мен учун катта синов ва янги тарих яратиш имкони. Бир нарсани эслаб қолинг: мен Топурияни нокаутга учратаман!”
Мухлислар кутган ушбу жанг 29 июнь куни “UFC 317” турнири доирасида бўлиб ўтади. Унда вакант чемпионилик камари учун урушилади.
Оливейра ва Топурия ўртасидаги жанг фақат UFC мухлисларини эмас, балки бутун жанг оламини ҳаяжонга солмоқда. Ҳар икки спортчи ҳам ҳозирги куннинг энг юқори даражадаги усталаридан бири саналади. Бразилиялик Оливейранинг бугунги даъвоси эса жанг олдидан интригани янада кучайтирди.
Чарльз ОливейраИлия ТопурияUFC жангЧемпионлик камариЖанг интригаФайтерлар тўқнашувиМухлислар кутмоқдаСпортчи усталариБразилиялик файтер Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар