
Олдиндаги янги мавсум арафасида “Барселона” клуби ўз трансфер фаоллиги билан яна футбол олами диққат марказида турибди. Аммо каталонияликлар трансферлар ҳақидаги шов-шувли хабарлар билан бирга молиявий чекловлар тўсиғига дуч келган. Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг сўзларига кўра, клуб бир неча муҳим келишувларга эришган бўлса-да, ҳали-ҳамон янги ўйинчиларни расман рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга эмас.
Тебас ESPN нашрига берган интервьюсида: “Трансфер ҳақида эълон қилиш – бу бир нарса, ўйинчини расман рўйхатдан ўтказиш эса бутунлай бошқа жараён. Барселона 1:1 молиявий қоидасига амал қилиши ва мавжуд меъёрларни бузмаслиги шарт”, — дея таъкидлади.
Маълумки, “Барса” яқинда “Эспаньол” дарвозабони Жоан Гарсияни 25 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқини ишга туширди ва “Атлетик” жамоасидан Нико Уильямс билан оғзаки келишувга эришди. Бироқ, бу битимларнинг амалга ошиши учун клуб молиявий фэйр-плей талабларига риоя қилиши зарур.
Хавьер Тебас айни пайтда Жоан Гарсия билан боғлиқ жараён нисбатан осон кечишини ва клуб раҳбарияти бу борада етарлича тажрибага эга эканини қўшимча қилди.
Каталонияликлар айни пайтда фақат трансфер сиёсати билан эмас, балки молиявий барқарорликни сақлаш учун ҳам жиддий ҳаракат қилмоқда. Чунки Ла Лига қўйган талаблар ва чекловлар "Барселона" каби клублар учун катта масъулият юкламоқда. Мухлислар эса, албатта, ёзги трансферлар ва янги футболчиларни майдонда кўришни кутаётган пайтда, клуб раҳбарияти ҳали олдида молиявий синовлар турибди.
"Барселона"нинг ёзги трансферларига молиявий чекловлар қандай таъсир кўрсатади?
Катта умидлар, янги келувчилар ва мураккаб қоидалар фонида клубни қийин қарорлар кутмоқда. Мавсум олдидан каталонияликлар ўз молиявий вазиятларини мустаҳкамлаши ва Ла Лига қоидаларига мос равишда трансферларни расмийлаштириши лозим бўлади.
Мухлислар эса клуб раҳбариятидан амалий натижалар ва кучли таркиб кутмоқда – ёзги трансферлар "Барса"ни яна юқорига олиб чиқадими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар